ДУНЁ

Жанубий Корея 100 мингга яқин ўзбекистонликни ишга таклиф қилмоқда

Кореяга ишга юбориш учун илк бор 100 минг нафар ўзбекистонлик танловларга жалб қилинади. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича, Корея Республикаси E-9 визаси асосида қуйидаги соҳаларда хорижда ишлаш истагида бўлган Ўзбекистон фуқароларини танловларга жалб қилади:

-Ишлаб чиқариш соҳасида 22 минг 248 та

-Қишлоқ хўжалиги соҳасида 6 минг 858 та

-Хизмат кўрсатиш-2 (меҳмонхона ва ошхона ишлари) соҳасида 5 минг 403 та (асосан аёллар учун)

-Қурилиш соҳасида 2 минг 898 та

Дастлабки рўйхатдан ўтиш жорий йилнинг 8-14 февраль кунлари амалга оширилади. Номзодлар юқоридаги соҳалардан фақат биттасини танлаши керак.

Ойлик маош: ўртача 2000-2500 минг АҚШ долларини ташкил этади.

✅ Кореяда ушбу соҳаларда ишлаш истагидаги номзодлар учун республиканинг барча ҳудудларидаги “Ишга марҳамат” мономарказларида Қирол Сежонг фондининг кореялик профессионал ўқитувчилари томонидан корейс тили курслари ташкил этилган.

✅ Шунингдек, 2024 йил давомида  E-9 ва бошқа ишчи визалари асосида танловлар ташкил этилиши режалаштирилмоқда. Натижада йил якунига қадар 100 мингга яқин Ўзбекистон фуқаролари танловларга жалб этилади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan