СИЁСАТ

Жанубий ва Шимолий Корея ўртасида тўқнашувлар бошланиш арафасида – NYT

Вашингтон Шимолий Корея ва Жанубий Корея ўртасида яқин ойларда ҳарбий ҳаракатлар бошланади, деб ҳисобламоқда. Бу ҳақда АҚШ маъмурияти вакилларига таянган ҳолда “The New York Times” газетаси хабар берди.

Уларнинг айтишича, Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Сеулга нисбатан тобора душманона риторикага ўтаётган бир шароитда “тез кунларда Жанубий Кореяга қарши ҳарбий чора кўриши мумкин”. Ким Чен Иннинг ҳаракатлари таҳлили шуни кўрсатадики, унинг баёнотлари “жиддий қабул қилиниши керак”. Шу билан бирга, америкалик экспертлар “яқин келажакда” Корея яриморолида катта уруш келиб чиқишига ишонмайди. Уларнинг фикрича, Ким Чен Ин зарбаларни можаро кенг кўламли тус олмаслиги учун, эҳтиёткорлик билан амалга ошириши мумкин.

Жанубий кореялик бир қатор тадқиқотчилар қасддан тўқнашувлар келиб чиқиш хавфи ортиб бораётганидан хавотирда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan