СИЁСАТ

Шавкат Мирзиёев ва Сердар Бердимуҳамедов Стратегик шерикликни чуқурлаштириш тўғрисидаги декларацияни имзолади

Шунингдек, яна 13 та ҳужжатга қўл қўйилди:

➖Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистон ўртасида сиёсий мулоқот, парламентлараро, савдо-иқтисодий ҳамкорлик, маданий-гуманитар алмашинувни фаоллаштириш бўйича 2022-2024 йилларга мўлжалланган Амалий ҳаракатлар режаси;

➖Икки томонлама ташқи иқтисодий муносабатларни янада ривожлантириш тўғрисида битим;

➖Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистон ҳудудларида савдо уйлари фаолиятини тартибга солиш тўғрисида битим;

➖ Илмий-техник ҳамкорлик тўғрисида битим;

➖Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича Амалий чора-тадбирлар режаси;

➖Дори воситалари ва тиббиёт буюмларини рўйхатга олиш тўғрисида битим имзоланди.

Шунингдек, электр энерегетикаси, божхона иши, ветеринария ва чорвачилик, кинематография ва бошқа йўналишлар юзасидан келишувларга эришилди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan