
КХДР Сариқ денгиз йўналиши бўйича бир нечта қанотли ракеталарини учирди. Бу ҳақда Жанубий Корея штаб бошлиқлари бирлашган қўмитасига таяниб, “Yonhap” хабар берди.
Учириш бугун, 24 январь куни маҳаллий вақт билан соат 7:00 ларда амалга оширилган. Агентлик ракеталар сони ва уларнинг турига аниқлик киритмаган.
“Кузатув ва ҳушёрликни кучайтирган ҳолда, ҳарбийларимиз Шимолий Корея провокацияларининг қўшимча белгиларини кузатиш учун Қўшма Штатлар билан яқиндан ҳамкорлик қилмоқда”, дейилади Жанубий Корея ҳарбийлари баёнотида.
Агентлик манбаларининг аниқлик киритишича, ракеталар баллистик ракеталарга қараганда пастроқ баландликда учган. Таъкидланишича, “парвоз масофаси қисқа бўлмаган” ва ракеталар ердан учирилган. “Yonhap” булар Hwasan-31 ядро каллагини олиб юришга қодир Hwasal-1 ёки Hwasal-2 қанотли ракеталари бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.