СИЁСАТ

НАТО Украинага аскар юбормоқчи эмас – Столтенберг

НАТО Украинага аскар юбориш ниятида эмас. Бу ҳақда альянс Бош котиби Йенс Столтенберг “Associated Press” агентлигига берган интервьюсида маълум қилди.

«НАТО иттифоқчилари Украинага мисли кўрилмаган ёрдам кўрсатмоқда. Биз буни 2014 йилдан бери қилдик ва кенг кўламли босқин бошланганидан бери кўпайтирдик. Лекин Украинага НАТО ҳарбий кучларини юбориш режамиз йўқ», дейди у.

Маълумот учун, кеча, 26 февраль куни Словакия Бош вазири Роберт Фико Европа Иттифоқи ва НАТОга аъзо бир қанча давлатлар Киев билан икки томонлама келишувлар асосида ўз ҳарбийларини Украинага юбориш имкониятини кўриб чиқаётганини айтган. Ўз навбатида, Чехия Бош вазири Петр Фиала ва унинг полшалик мавқедоши Дональд Туск буни амалга ошириш ниятида эмасликларини билдирди. Бош вазир Ульф Кристерссон ҳам Швецияда бундай режалар йўқлигини тан олди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan