
Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев ўқитувчилари ва ўқувчилари телефон ишлатишдан воз кечган мактабга 300 миллион сўм пул мукофоти беришини маълум қилди. Бу ҳақда ҳоким айни пайтда Чирчиқ шаҳридаги мактаб директорлари билан учрашуви чоғида, таълим кенгаши йиғилишида айтиб ўтди.
Ҳоким вилоятда «Телефонсиз мактаб» ташаббуси илгари сурилишини қайд этган.
Шунингдек, олий таълим соҳасида яхши натижа кўрсатган учта туман – Нурафшон, Ангрен ва Оҳангарон туманлари халқ таълими бўлимларига 12 миллион сўмдан мукофот пули ажратилган.