
Россиялик телебошловчи Тина Канделакининг Қозоғистонга кириши тақиқланди. Бу ҳақда Қозоғистон ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Ойбек Смадияров маълум қилди.
«Давлат буни кечирмайди, албатта чора кўради. Балки у Қозоғистонга келмоқчи эмасдир, аммо шундай қарорга келса Қозоғистонга киритилмайди. Эртага (тақиқланганлар рўйхатидан чиқаришни) биздан талаб қилманг», деган ТИВ матбуот котиби.