САЛОМАТЛИК

Велосипедда юриш инфекциядан ҳимоя қилади

Йўлларда қай тарзда “ижтимоий оралиқ-дистанция”ни сақлаш мумкин? Бунга автомобиль ва велосипед қулайдир. Велосипеднинг бир неча афзалликлари бор, бу нафақат иқлим билан боғлиқ, балким у инфекциядан икки карра ҳимоялайди.

Немис мутахассиси Михаэль Баршокнинг фикрича, автобус ва электричкани маъқул кўрмайдиганлар вирус юқтириш эҳтимолини камайтиришади. Чунки коронавирус яқин масофадан ҳаво ва томчи йўл орқали юқади. Унинг фикрича, велосипедда юришда касалликни юқтириш имкони нолга тенгдир.

Велосипедчилар нафақат ўз-ўзидан  автоматик равишда масофа сақлашади, улар баланддаги муаллақ ҳаводаги алоқага дуч келишмайди. Тадқиқотлардан бирига кўра, касаллик уйғотувчи айнан баландликда яшовчанлик хусусиятига эга, у туққиз кунга қадар сақланиб туради. Шунинг учун транспорт воситасининг ҳар бир тутқичи ниҳоятда хавфлидир.

Коронавирусдан ҳимояланиш даврида велосипедда юришнинг яна бир аҳамияти бор, у профилактик вазифани ҳам бажариши мумкин.Кимки қон босими юқорилигидан азият чекса велосипедда юриш орқали қон босимини камайтира олиши мумкин. Шунингдек, қандли диабет билан оғрийдиган беморлар учун ҳаракатда бўлиш жуда зарур. Юрак-қон томир касалликларига дучор бўлганлар учун ҳам  Covid-19ни юқтириш эҳтимоли юқори.

Велосипедда ҳаракатланиш ўпка томирларини чиниқтиради, унга ҳаво етказиб бериб,қон айланишини яхшилайди.” Сиз бир текисда тез нафас оларкансиз, ўпкангизни шу қадар соф тозалай оласиз.Бу эса вирус юқтириш эҳтимолини йўққа чиқаради”, дейди немис шифокори.

Мутахассислар наздида айнан ўпкада етишмовчилик билан оғрийдиганлар, айниқса, чекувчи-кашандаларда вирус юқтириш эҳтимоли кучли.  Агар маълумотларга таянилса, Хитойда касаллик юқтирганларнинг аксарияти  айнан кашандалар тоифасига кирган, ўлим ҳолатларининг 58 фоизини чекувчиларни ташкил этган.

Бу тоифа кишилар учун велосипедда юриш  кони фойдали, зотан қолган чидамлиликни шакллантирадиган спорт турлари уларга имконсиз, чунки бу  кўп  куч-ғайрат сарфлашни  талаб қилади.