САЛОМАТЛИК

Сода билан озиш ростми ёки ёлғон? Тиббий қараш

Охирги пайтларда интернетда, кўп сода билан озиш усуллари тўғрисида маълумотлар тарқалмоқда. Айтишларича ичимлик содаси фақат ёғларни ёқиб ортиқча вазндан қутилишга ёрдам берар экан. Аслидаку озиш учун ҳар томонлама ёндашиш зарурлигини ҳамма билса ҳам, кўплар осон йўл қидиришади.

“Озиш учун нима ейиш керак“ деган саволга жавоб топиш учун одамлар баъзида, жуда ғалати тамли маҳсулотларни ҳам истеъмол қилишга тайёрлар. Кўплаб озиш йўлларига бағишланган интернет ресурсларда оддий ичимлик содасининг, мўъжизакор таъсир қилувчи коктейллари ёки содали ванналар ҳақида ўқиш мумкин. Уларнинг айтишича сода организмда моддалар алмашинуви тезлигини ошиб, зарарли моддаларни сув билан бирга чиқариб юборади. Ҳақиқатдан ҳам шундайми?

Сода нимаси билан фойдали

Натрий Бикарбонат – ичимлик содаси номи билан сотиладиган ушбу кукуннинг кимёвий номи шундай, аслида анча фойдали модда. Қуйидагиларда наф бериши мумкин:

  • Ҳашаротлар чаққандан кейинги қичимада ёрдам беради
  • Тишларда кариес ривожланиши хавфини камайтиради
  • Бемор аҳволини буйрак касалликларида енгиллаштириши мумкин фақат ўз бошимчалик қилмаслик зарур. Фақат шифокор тавсияси билан
  • Айниқса жиғилдон қайнашида яхши ёрдам беради
  • Қазғоқ билан курашишда фойдали
  • Уй шароитида сочлар учун шампун тайёрлашда ишлатиш мумкин

Соданинг “сеҳрли“ хусусиятларини одамлар қадимдан билишган. Бизгача етиб келган маълумотларга кўра, қадимги Миср коҳинлари бу моддани, нариги дунё билан алоқа қилиш учун истеъмол қилишган. Ўрта асрларда алкимёгарлар сода асосида, ёшлик эликсирини кашф қилишмоқчи бўлишган. Ишқилиб содани тарихи узун. Сода билан озиш ҳақида гапларга хайрон бўлмаса ҳам бўлаверади.

Унинг бундай хусусиятларини сабаби, фанга маълум, натрий бикорбанат сувда эриб ишқорий муҳит ҳосил қилади. Шуни унутмаслик керак, организм ўзининг ички муҳитини ПҲ кўрсаткичини ( яъни кислота-ишқор мувозанатини) доимо бир хил маромда ушлаб туради. Кислота ишқор мувозанатини кескин бузилиши оғир оқибатларга олиб келади.

Ҳамма маҳсулотлар ўзининг кислоталик даражаси бўйича фарқ қилади. Шунинг учун ҳар қандай ишқорий маҳсулотлар масалан, газли ичимликлар, ёки содали коктейл назарий жиҳатдан фақат ҳазм йўли аъзолари (асосан меъда) кислоталиги ошиб кетгандагина фойдали бўлиши мумкин. Бошқа вазиятларда уларни меъёрдан ортиқ истеъмол қилиш зарар.

Сода билан озиш мумкинми?

Содадан озиш мақсадида фойдаланиш фикри, натрий бикарбонатни организмда қандай ўзгаришларга учраши кимёгар олимлар томонидан аниқлангандан кейин пайдо бўлди. Маълум бўлишича, бу модда инсон танасига тушгандан кейин натрий ва карбонат ангидридга парчаланар экан. Карбонат ангидрид эса ўз навбатида липолиз (ёғларни парчаланиш) жараёнини тезлаштиради экан.

Лекин бу бор йўғи назария!

Амалда сода билан озишнинг деярли иложи йўқ. Унинг организмга ёғларни парчаловчи таъсири жуда ҳам сезиларсиз. Катта миқдорда қабул қилишда пайдо бўладиган зарари эса катта.

Бу модда меъданинг кислоталик даражасини кескин пасайтириб юборади. Меъданинг кислоталик хусусияти эса овқат ҳазм қилишда ва организмни микроблардан ҳимоя қилишда катта аҳамиятга эга. Масалан бу хусусият ортиб кетса жиғилдон қайнайди шунинг учун ҳам бу касалликда бикарбонат эритмалари даво сифатида қўлланилади. Агар сода билан озиш учун бу модда давомий истеъмол қилиб келинса, гастрит ҳаттоки яра касаллиги ҳам ривожланади. Шунинг учун ҳам содадан фақат вақтинчалик у ёки бу муоммоларни ҳал қилиш учун восита сифатида фойдаланиш тавсия этилади.

Содали ванналар (ярим стакан моддани, илиқ сувда эритиш) нисбатан фойдалироқ. У қуйидаги вазиятда ёрдам беради:

  • Оғриқ ва зўриқишни озроқ қолдиради
  • Қон айлашини тезлаштиради, бу эса организмни тозаланишига ёрдам беради.
  • Қичима, экземада ёрдам беради. Псориаз белгиларини камайтиради

Ха, тўғри сиз бундай ваннадан сўнг тарози вазнингизни одатдагидан 1-1.5 кг камроқ кўрсатаётганини гувоҳи бўлишингиз мумкин. Ҳурсанд бўлиш керак эмас, вазн камайиши бор ёғи сув йўқотиш ҳисобига юзага келади.

Қандай қилиб ичимлик содасини тўғри истеъмол қилиш зарур

Хулоса қилиб айтганда сода билан озишнинг иложи йўқ. Лекин бу унинг бошқа фойдали томонларини ҳам кам эмас.

Юқорида эслатиб ўтилганидек содани меъда кислоталигини камайганда қабул қилиш керак эмас. Яна қуйидаги ҳолатларда истеъмол қилиш ман этилади:

  • Ҳомиладорлик ёки эмизиш вақтида
  • Гипертония – қон босими кўтарилган бўлса
  • Қандли диабет билан оғриган беморларга

Ванналар ҳам мумкин эмас, агар кишида очиқ яра ва жароҳатлар ёки жиддий инфекциялар бўлса. Агар сизда юқорида қайд этилган, белгиларни биронтаси бўлмаса ҳам бу моддани қабул қилишдан олдин мутахассис билан маслаҳатлашиш зарур.

Манба: MedLife.Uz