ХАБАРЛАР

АҚШда биринчи марта маҳбусни азот ёрдамида қатл қилишга рухсат берилди

Америка Қўшма Штатлари тарихида биринчи марта маҳбусни азот ёрдамида қатл қилишга рухсат берилди. Бу ҳақда “NBC News” хабар берди. 

Алабама суди эълон қилган ҳукмга кўра, 58 ёшли Кеннет Юджин Смит шу йилнинг 25 январь куни янги усулда қатл этилади. Жиноятчи Чарльз Сеннетнинг хотинини ўлдириш ҳақидаги буюртмасини бажарган. Оқибатда 1988 йилда судланган.

Унинг адвокатлари қатлни тўхтатиш тўғрисида буйруқ олишга ҳаракат қилган, аммо суд уларнинг илтимосини рад этган.

Ушбу турдаги қатлда маҳбусга кислороддан маҳрум бўлган ҳолда фақат азот билан нафас олишга рухсат берилади. Азот гипокцияси билан қатл қилиш учта штатда – Алабама, Оклахома ва Миссисипида қонунийдир, лекин ҳеч қачон қўлланилмаган.

Алабама маъмурлари 2018 йилда ўлимга олиб келадиган инъекцияларда ишлатиладиган дори-дармонлар танқислиги шароитида ушбу ижро вариантига рухсат беришган. Янги усул тарафдорлари у оғриқсиз бўлишини таъкидламоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan