ЎЗБЕКИСТОН

8-январь Ўзбекистон Республикаси Прокуратура органлари ходимлари куни муносабати билан устозлар ҳолидан хабар олинди

Прокуратура органлари ходимларининг касбий байрами сифатида белгиланган кун прокуратура органларида хизмат қиладиган барча ходимлар, жумладан фахрийлари қалбидаги орзу-умидлар рўёбга чиққан қутлуғ санадир.

Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилояти бошқармаси ходимлари ҳам  соҳада  узоқ йил меҳнат қилиб, пенсияга кузатилган Норқувват Нурмановнинг хонадонига ташриф буюриб ҳолидан хабар олинди.

Устозлар, -Инсон қайси соҳада меҳнат қилмасин ўз касбини севса, унга умрини бахш этади,-дея бежиз айтишмас экан. ҳар бир инсон ҳаётининг ажралмас бир қисмига, мазмунига айланган касби унинг жамиятда ўз ўрнини эгаллашида муҳим ўрин тутади.

Прокуратура органларидаги иш фаолиятини 1990 йилда Сурхондарё вилояти Бойсун тумани прокурорининг ёрдамчиси лавозимида иш ўрганувчи ва ёрдамчиси лавозимида иш бошлаган фидойи воҳадошимиз соҳада турли лавозимларда хизмат қилиб, кўплаб шогирдлар тарбиялаган.

Учрашувларда фахрийлар кўрсатилган рағбат ва эътибордан мамнун эканликларини билдирдилар.

Халқимизга хос бундай ажойиб фазилат мамлакатимизда инсон қадри нақадар улуғлигидан далолат бериши баробарида, ёш авлод қалбида кексаларга иззат, аждодлар руҳига ҳурмат туйғусини юксалтиришга хизмат қилиши билан ҳам аҳамиятлидир.

Мажбурий ижро бюроси

Сурхондарё вилояти бошқармаси

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan