ҚИЗИҚАРЛИ Фойдали

Кузатув орқали сўзнинг рост ёки ёлғон эканлигини аниқлашнинг 5 усули

Синчковлик билан назар солсангиз мана ман деган “йўлгончи” нинг ёлғонини ҳам фош этишингиз мумкин. Бунинг эса 5 та осон усули бор. Марҳамат улар билан танишинг.

Ёлғоннинг мавжудлиги сўз ва юздаги ифоданинг фарқланиши билан изоҳланади. Бирор киши завқ олаётганини айтиши мумкин, аммо юзидаги ифода эса ундай бўлмайди. «Музлатилган» ниқоб ҳис-туйғуларнинг ёлғон эканлигини айтиши мумкин. Олимларнинг фикрига кўра, одатда одамларнинг юз ифодалари ҳар 10 секундда ўзгариб туради, бу муддатнинг чўзилиши эса кишида ўзни назорат қилиш юқори даражада эканлигини ёки бўлмаса туйғуларни яширишга уриниш билан ифодаланади. Самимий инсонлар ҳис-туйғулари ва юз ифодалари қандай бўлиши ҳақида бош қотиришларига ҳожат йўқ. Бундай одамларнинг барча сўзлари юз ифодалари билан узвий боғлиқдир.

Орқага чекиниш.
Кўпинча ёлғоннинг сабаби ёқимсиз ёки уятли нарсани яшириш истаги остида ётади. Aгар бирор киши бирор нарсани яшираётган бўлса, унга ушбу мавзу бўйича тўғридан-тўғри савол беришганда, у беиҳтиёр орқага қадам ташлайди. Чекиниш унга вазиятдан ва одамлардан узоқлашишига кўмак беради. Шу орқали у баҳона топишга ҳам улгура олади.

Қўлларни беркитишга уруниш.
Қўллар айниқса кафтлар суҳбатдошнинг кайфиятини таҳлил қилишда муҳим элементдир. Ёлғонни аниқлаш унчалик ҳам қийин эмас. Aгар суҳбат жараёнида суҳбатдошингиз қўлларини чўнтакда ёки орқага беркитишга урунса, бу бежизга эмас. Кафтлар очиқ ёки беркитилган ҳолда бўлиши зийрак суҳбатдошнинг назарида четда қолмаслигини ёдингиздан чиқарманг.

Кичик аммо муҳим деталлар.
Суҳбат давомида кўз ва қовоқни ишқалаб гапириш чарчоқдан ёки ёлғондан дарак беради. Aгар суҳбатдошингиз гаплашаётганда оғзини ёпишга урунса ва лабига тегаверса, буни жавобдан қочишнинг намоён бўлиши сифатида қабул қилишингиз мумкин. Ёлғон ишлатганда, одамлар бўйнига бирор нарса ботаётгандек тегаверадилар. Бундан ташқари қулоқларидаги зиракни ўйнатиб ўтиради ҳам.

Қиёфадаги ўзгариш.
Юздаги қизариш истакка биноан пайдо бўлмайди. Баъзи ҳолларда у ҳаяжонни англатса, айрим ҳолларда уятдан юзлар қизаради. Баъзи одамлар эса қийин вазиятларда оқариб кетишади. Ёлғоннинг бундай назорациз аломатлари орасида терлашнинг кўпайиши ва «қочоқ кўзлар» каби тури ҳам мавжуд. Ҳуллас шу каби юз ўзгаришлари орқали ким сизни алдаётгани ёки йўқлиги ҳақида ҳам билиб олишингиз мумкин.