ДУНЁ ЎЗБЕКИСТОН Фойдали

Карантиндан кейин масжидларда намозлар қай тартибда ўқилади?

Жумладан, барча намозхонлар масжидларда жорий этилган санитария-эпидемиологик қоидалар қуйидагилардан иборат:


  • масжидларнинг кириш жойини дезинфекцион “тўшак”лар билан жиҳозланиб, бирламчи дезинфекциялаш воситалари, пирометрлар (контактсиз ҳарорат ўлчагич) билан таъминланади;
  • ҳар бир фуқаро масжид ичида тиббий ниқобда бўлиши, ҳудудга киришда қўлларини дезинфекциялаш воситасидан фойдаланиши керак;
  • масжидга ташриф буюрган ҳар бир шахснинг касаллик аломатларини текшириш (ҳарорат ўлчаш ва ташқи аломатлар), тана ҳарорати 37ºC ва ундан юқори бўлган ҳолатда фуқароларни алоҳидалаш ва 103 рақами орқали тез тиббий ёрдамга хабар бериш зарур;
  • ибодат вақтида ижтимоий масофаланишни сақлаш, фуқаролар орасидаги масофани 1,5 метр этиб белгилаш (махсус чизиқлар ёрдамида катакларга ажратган ҳолда) талаб этилади;
  • ҳар бир масжиднинг кириш қисмига касалликдан сақланиш, ҳудудда карантин талабларига қатъий амал қилиш, хусусан, 65 ёшдан катта фуқароларни масжидларга вақтинча ташриф буюрмай туришлари тавсия этилиши тўғрисидаги ахборот лавҳалари ўрнатилади;
  • масжид маъмурияти томонида иш фаолиятни карантин даврида ташкил этиш бўйича тегишли буйруқ ва ички тартибларни ишлаб чиқиш (бунда ёши 65 ёшдан улуғ фуқароларни вақтинча ташриф буюрмай туришларини тавсия этиш) йўлга қўйилади;
  • масжидларда жума намози вақтинча адо этилмайди;
  • ҳудудий санитария-эпидемиология хизмати ходимлари томонидан масжидларнинг барча ходимлари билан тушунтириш ишларини ташкил этилади;
  • ушбу хизмат томонидан белгиланган муддатда (ҳар 3 кунда ёки ҳафтада бир маротаба) масжидлардаги санитария-эпидемиологик ҳолатни ўрганиш ва тавсиялар бериш амалга оширилади;
  • масжидлар бинолари ва ҳудудини ҳар куни дезинфекция қилиш, хоналарни шамоллатиш ишлари бажарилади;
  • масжидга кириш ва чиқиш жойларида аҳолининг тўпланишига қатъий йўл қўймаслик таъминланади;
  • таҳоратхонадан фақат зарур шароитлар яратилган (бир марталик сочиқ-салфетка, антисептик воситалар, суюқ совунлар билан таъминлаш, қисқа муддатларда дезинфекция қилиш), ижтимоий масофаланишни сақлаган ҳолда фойдаланиш каби тартиб-интизомлар алоҳида қайд этилган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan