ЎЗБЕКИСТОН

Ўзбек спортида йилнинг энг яхшилари аниқланди

Кеча, 24 декабрь куни Тошкент шаҳридаги “Renaissance hall”да Ўзбекистон Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Миллий Олимпия ва Паралимпия қўмитаси томонидан “Миллий спорт мукофоти-2023″ тақдирлаш маросими ўтказилиб, ортда қолаётган йил якунларига кўра, энг яхшилар аниқланди.

2023 йил якунлари бўйича боксчи Абдумалик Халоков йилнинг энг яхши эркак спортчиси деб топилган бўлса, бадиий гимнастикачи Тахмина Икромова энг яхши аёл спортчи деб топилди.

Пара енгил атлетикачи Асила Мирзаёрова энг яхши аёл пара спортчиси бўлди. Бу борада эркаклар ўртасида соврин пара каноэчи Ҳайитмурод Шерқўзиевга насиб этди.

Шунингдек, маросимда йилнинг энг яхши мураббийлари, федерациялари ва бошқа бир қатор номинациялар ғолиблари аниқланди.

  • Йилнинг энг яхши аёл паралимпиячиси: Асила Мирзаёрова (пара енгил атлетика);
  • Йилнинг энг яхши эркак паралимпиячиси: Ҳайитмурод Шерқўзиев (пара каноэ);
  • Йилнинг энг яхши мураббийи: Глеб Гройсман (велоспорт бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи);
  • Йилнинг энг яхши аёл спортчиси: Тахмина Икромова (бадиий гимнастика);
  • Йилнинг энг яхши эркак спортчиси: Абдумалик Халоков (бокс).
  • Йилнинг энг яхши спорт тадбири ташкилотчиси: Ўзбекистон бокс федерацияси;
  • Йилнинг энг яхши спорт федерацияси: Ўзбекистон футбол ассоциацияси;
  • Йилнинг энг яхши терма жамоаси: Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси. 
  • Йилнинг энг яхши ёш паралимпиячиси: Шахина Йигиталиева (пара енгил атлетика);
  • Йилнинг энг яхши пара спорт мураббийи: Дилшод Йўлдошев (пара каноэ);
  • Йилнинг энг яхши пара спорт клуби: Сув спорти турлари клуби;
  • Йилнинг энг яхши пара терма жамоаси: Пара енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси;
  • Паралимпия ҳаракатини қўллаб қувватлашга қўшган ҳиссаси учун: “Олмалиқ КМК” АЖ.
  • Йилнинг энг фаол спорт блогери: Фарруҳ Муҳиддинов (“Бугун спорт” инстаблоги асосчиси);
  • Йилнинг энг яхши спорт журналисти: Абдуазиз Қурбонов “Спорт” телерадиоканали мухбири;
  • Олимпия ҳаракатини қўллаб-қувватлашга қўшган ҳиссаси учун: “Навоий КМК” АЖ;
  • Соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлашдаги хизматлари учун: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги;
  • Соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлашдаги хизматлари учун (хусусий сектор): “Befit” жамоаси.
  • Йилнинг энг яхши спорт шифокори: Сардор Парпиев (МОҚ қошидаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази шифокори);
  • Йилнинг энг яхши Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази: Республика Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази;
  • Йилнинг энг яхши спорт фотографи: Анвар Илясов (“Дунё” АА фотографи);
  • Олимпизм тарғиботи йўлидаги узоқ йиллик хизматлари учун: Гулноза Аҳмадалиева (Олимпия ва Паралимпия шон-шуҳрати музейи директори);
  • Ноолимпия спорт турларида йилнинг энг яхши терма жамоаси: Кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси;
  • Йилнинг энг фаол спорт жамияти: Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси спорт жамияти.
  • Йил кашфиёти: Зиёдахон Абдусатторова (камондан отиш);
  • Йилнинг энг яхши ёш спортчиси: Гулистан Пердибаева (қиличбозлик);
  • Юксалаётган федерация: Ўзбекистон Ровинг ва каноэ федерацияси;
  • Йилнинг энг яхши ҳаками: Дмитрий Ким (таэквондо WT).

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan