Бугун, 4 январь куни соат 07:32 да Учтепа тумани “Катта Чўпонота” МФЙ ТХАЙ кўчаси Бўрижар канали устидаги кўприкдан ҳаракатланиб кетаётган “Газель” русумли автомобилда ёнғин юзага келди.
Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Хабарга кўра, 2 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 07:37 да етиб бориб, ёнғин соат 07:43 да бартараф этилган.
Ёнғин натижасида автомобилнинг матор ва салон қисми ёниб зарарланган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.