ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

6 февраль куни Нукусдаги тартибсизликлар бўйича 39 нафар шахсга нисбатан суд жараёни бошланади

Душанба, 6 февраль куни соат 10:00 да Бухоро вилоят судида 2022 йил 1-2 июль кунлари Нукус шаҳрида содир этилган оммавий тартибсизликлар бўйича 39 нафар судланувчига оид жиноят иши бўйича очиқ суд жараёни бошланади.

Ушбу жиноят иши Қорақалпоғистон Республикаси судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси Даулетбай Разов раислигида биринчи инстанция судида кўриб чиқилади.

Суд жараёни очиқ тарзда ўтказилиб, оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар учун суд мажлисларини видеоконференцалоқа воситасида тўғридан-тўғри кузатишга мўлжалланган ҳамда барча техник шароитлар яратилган матбуот зали ташкил этилган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan