
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2022 йилда Ўзбекистон 12 та хорижий давлатдан қиймати 15,8 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 63,6 минг тонна мандарин импорт қилган.
✅ Мандарин импорти 2021 йил билан солиштирилганда 28,3 минг тоннага ошган.
✅ Ўзбекистон 2022 йилда мандарин маҳсулотини энг кўп импорт қилган давлатлар:
🍊 Покистон – 51,1 минг тонна
🍊 Хитой – 5,8 минг тонна
🍊 Туркия – 4,3 минг тонна
🍊 Эрон – 778 тонна
🍊 Миср – 442,2 тонна