ХАБАРЛАР

Чехияда мотам куни эълон қилинди

Чехия ҳукумати 23 декабрни Карл университетида содир бўлган отишмада ҳалок бўлганлар хотираси учун мотам куни деб эълон қилди. Бу ҳақда “Prague Morning” газетаси хабар берди. 

Мамлакат Бош вазири Петр Фиала ҳукуматнинг навбатдан ташқари йиғилишида тегишли қарор қабул қилинганини айтган.

Унинг сўзларига кўра, барча фуқароларни қурбонлар ва уларнинг оилаларига дард ва ҳамдардлик туйғуси бирлаштиради.

“Шу куни соат 12:00да бир дақиқалик сукут билан барчамиз ушбу даҳшатли фожиа қурбонлари хотирасини ҳурмат қиламиз”,  дея сиёсатчи сўзларини келтиради нашр.

Воқеа туфайли Францияга ташрифини тўхтатиб, Прагага қайтган республика раҳбари Петр Павел ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирган.

Чехия Президенти Карл университетида келажакда содир бўлган фожиа каби ҳолатларнинг олдини олиш учун оқилона ечим топиш муҳимлигини билдирган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan