
Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги элчихонаси Green Card’да ғолиб бўлган мурожаатчиларни сохта ҳужжатларни тақдим этмасликка чақирди. Бу ҳақда элчихонанинг расмий саҳифасида маълум қилинди.
Элчихона маъмуриятига кўра, агарда Diversity Visa (Green Card) ғолиблари виза суҳбати вақтида сохта ҳужжатларни тақдим этса, виза учун бир умрлик чеклов олишга сабаб бўлиши мумкин.
“Ўзингизни виза учун бир умрлик рад этилиш хавфи остида қолдирманг. Виза олиш учун мурожаат вақтида, сохта ҳужжат ёки ёлғон маълумот тақдим этишни тавсия қилаётган учинчи шахсларга ишониб қолманг”, дейилади элчихона хабарида.