ХАБАРЛАР

Президент минг долларлик жарима тўғрисидаги қонунни рад этди

Президент Шавкат Мирзиёев дарахтларни ноқонуний кесганлик учун жазони кучайтиришга қаратилган қонунни рад этди. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари, “Миллий тикланиш” партияси раиси Алишер Қодиров маълум қилди. 

Қайд этилишича, жорий йилнинг баҳорида Олий Мажлис Сенатининг муҳокамасига қўйилган, дарахтларни ноқонуний кесганлик учун жарима миқдорини 1000 долларгача оширишни кўзда тутувчи қонун Шавкат Мирзиёев томонидан рад этилган. 

“Дарахтни ноқонуний кесганлик учун АҚШда 100 минг, Францияда 150 минг, Саудияда 8 миллион долларгача жарима белгиланган. Бизда бу ҳаракат учун 1000 долларгача жарима кўзда тутилган қонун президент томонидан рад этилди. Эътироз тўғри, қонунни қайта кўрамиз”, дейди Қодиров.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan