
Эртага, 16 август куни соат 15:00да Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгашининг Қорабоғдаги гуманитар вазиятни муҳокама қилиш бўйича йиғилиши бўлиб ўтади. Бу ҳақда АҚШнинг БМТдаги доимий ваколатхонаси ўз сайтида маълум қилди.
“Арманистон илтимосига кўра учрашув 16 август куни соат 15:00 да бўлиб ўтади”, дейилади АҚШ элчихонаси хабарида.
Маълумот учун, Қўшма Штатлар август ойида БМТ Хавфсизлик Кенгашига раислик қилади ва иш дастурини тузади.