
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпинга мамлакатда юз берган зилзила юзасидан ҳамдардлик йўллади. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
“Хитойнинг Ганьсу ва Цинхай музофотларида зилзила оқибатида кўплаб одамлар қурбон бўлгани ва жароҳат олгани муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпинга ҳамдардлик йўллади. Давлатимиз раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди, жабрланганлар шифо топишини тилади”, дейилади хабарда.
Маълумот учун, аввалроқ Хитой шимоли-ғарбида 6,2 магнитудали зилзила содир бўлганди. Ушбу ер силкиниши оқибатида 111 киши ҳалок бўлди.