ХАБАРЛАР

БМТ сунъий йўлдош тасвирлари ёрдамида Ғазодаги вайроналар кўламини баҳолади

БМТ сунъий йўлдош маркази Исроилнинг Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати билан уруши натижасида Ғазо секторидаги вайронагарчиликлар кўламини баҳолади. Марказ анклавнинг сунъий йўлдош суратларига асосланиб, марказнинг Х ижтимоий тармоғидаги постига кўра, Ғазо секторидаги барча биноларнинг 18 фоизи уруш натижасида вайрон бўлган деган хулосага келди.

Аниқлик киритилишича, марказ 2023 йил 26 ноябрда олинган Ғазо секторининг сунъий йўлдош суратларини 1 май, 10 май, 18 сентябрь, 15 октябрь ва 7 ноябрдаги суратлар билан солиштирган. Таҳлилларга кўра, анклавдаги 10 049 та бино вайрон бўлган, 8 243 таси жиддий, 19 087 таси эса ўртача даражада шикастланган.

Жами 37 379 та иншоот шикастланган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan