СПОРТ

Марралар юксак – эришиш машаққатли

Спорт тинчлик элчиси-деб бежиз айтишмаган. Чунки спортчиларнинг ютуғи уни танитиш баробарида қайси мамлакат фуқароси эканлигини, ўша мамлакатда спортга ва спортчиларга бўлган эътиборни ҳам кўрсатади.

Ўзбекистонда спортнинг барча турларига эътибор жуда катта бўлганлиги натижасида спортчиларимиз жаҳон ареналарида бўлаётган беллашувларда ғолиблар сафидан ўрин олиб келишмоқда. Паралимпия спорт турлари ҳам бундай эътибордан четда эмас. Фикримизнинг исботи сифатида паралимпиячиларимизнинг эришаётган ютуқларини, Сурхондарё вилоятининг параспортчилари республика терма жамоаси аъзолари сафида эканлигини келтирсак бўлади.

Сурхондарёлик параспортчилар нафақат республика миқёсида, балки халқаро мусобақа ва олимпиадаларда қатнашиб, ғолибликни қўлга киритиб келишмоқда. Бу ютуқларнинг замирида Ўзбекистон Паралимпия қўмитаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бўлимининг ҳам ҳиссаси катта бўлмоқда.

Жорий йилнинг 4-6 декабр кунлари Япония давлати пойтахти Токио шаҳрида Кўзи ожиз ва заиф кўрувчи параспортчилар ўртасида Парадзюдо бўйича Гран-при мусобақаларида Ўзбекистон Республикаси парадзюдочилари умумжамоа ҳисобида фахрли 1-ўринни эгаллаган бўлса, Сурхондарё вакилларидан 3 нафари ушбу нуфузли мусобақада иштирок этишиб, 2 нафари бронза медаллари соҳиби бўлишди.

Хусусан, Ангор  туманидан Эргашева Феруза Бахтиёр қизи

– 2022 йилда Японияда бўлган жаҳон чемпионатида 2-ўрин;

– 2023 йил Қозоғистонда бўлган Осиё чемпионатида 1- ўрин;

– жорий йилнинг 4-6 декабр кунларида Токиода бўлган халқаро Гран-при мусобақасида ўз вазни бўйича 3-ўрин (бронза медали) соҳиби бўлди.

Жарқўрғон туманидан Хуррамова Лобар Абдукарим қизи                                 

– 2023 йил Қозоғистонда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида ўз вазни бўйича 1-ўрин;

– 2023 йилда Хитой давлатининг Ханчжоу шаҳрида бўлган IV-ёзги параосиё ўйинларида 3-ўрин;

– жорий йилнинг 4-6 декабр кунларида Токиода бўлган халқаро Гран-при мусобақасида ўз вазни бўйича 3-ўрин (бронза медали) соҳиби бўлди.

Параспортчиларимизни эришган ютуқлари билан табриклаймиз ва келгусида янада юксак чўққиларга эришишларига тилакдошмиз.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan