ЖАМИЯТ

Термиз шаҳрида бемор аёллар ҳолидан хабар олинди

Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ раҳбариятининг ташаббуси билан 2020 йил 07 март куни 8-март Халқаро хотин-қизлар куни байрами муносабати билан Термиз шаҳрида жойлашган вилоят Онкология марказида даволанаётган бемор аёллар ҳолидан хабар олинди.

Дардларига шифо кутиб ётишган бемор аёлларнинг кўзлари кутилмаган эътибордан қувончга тўлди.

Вилоят ИИБ ЙҲХБ шахсий таркиби номидан байрам совғалари бемор аёлларга топширилди.

Кейинги манзил эса, Термиз шаҳрида жойлашган «Сурхон ипаги» корхонаси бўлди, бу ерда ҳам ишчи хотин-қизларга вилоят ИИБ ЙҲХБ рахбариятининг байрам табриги ва совғалари етказилди.

Шундан сўнг эса, Термиз шаҳри бўйлаб махсус байрамона безатилган патруль автомашинасида ҳайдовчи пиёда хотин-қизларга байрам совғалари улашилди.

Яна бир бор сиз азиз аёлларни, байрам муносабати билан Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ шахсий таркиби номидан чин юракдан муборакбод этамиз.