ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Сариосиёда яна бир “ерфуруш” ушланди

Тумандаги “ААД” боғдорчилик фермер хўжалиги иш юритувчиси Х.С танишларидан бирига хўжаликка тегишли боғдан 10 сотих ер майдонини уй-жой қуриш ва томорқа сифатида фойдаланиш учун сотишини билдиради. Туман ер ресурслари ва Давлат кадастрида ишлайдиган танишлари орқали ҳужжатлаштириб беришнида ваъда қилади. Табиийки, ҳисоб-китоб қилиниб, нарх ҳам белгиланади.

Аммо, Департаментнинг Сариосиё туман бўлими ва туман прокуратураси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ушбу иш юритувчи 26 млн. сўм пулларни олаётганида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Х.С.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қадрли юртдошлар, ер сотишни ваъда қилаётган шахсларнинг алдовларига ишонманг!