ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

ИИВ ЖХД Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи номига сохта «визитка» яратилди

Интернетда «визитка» ЙПХ ходимига кўрсатилса, у ҳар-қандай қоида бузарликка кўз юмаётгани ҳақида хабар тарқалди.

ИИВ ЖХД ЙҲХ мазкур хабарларга муносабат билдирди.

Қайд этилишича, мазкур «визитка» билан боғлиқ ҳолат жорий йилда ЙПХ ходими томонидан аниқланган ва тегишли тартибда билдирги орқали маълум қилинган.

Ходимнинг билдиргиси асосида терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилиб, Чилонзор тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан 1996 йилда туғилган С.О.га нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми «б» банди (Такроран фирибгарлик содир этиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Суратда акс этган «визитка» соҳта бўлиб, ИИВ ЖХД ЙҲХХ бошлиғи Саидов Олим Чориқуловичга тегишли эмас.

Шунингдек, ташриф қоғози ҳеч қандай ҳуқуқий аҳамиятга эга эмаслигини ва ҳеч кимга муайян ҳуқуқ ҳамда имтиёз бермайди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan