ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Жарқўрғон туманида кўчанинг мухофаза ҳудудида ноқонуний қурилган бино бузиб ташланди

Туманнинг “Янгиариқ” маҳалласида яшовчи фуқаро Тўрабек Жасуров ўзига тегишли хўжалик ер майдонига туташ бўлган кўчанинг муҳофаза ҳудудида жами 55 кв.м ер майдонида ўзбошимчалик билан  “Молхона” биносини қуриб олганлиги аниқланади.

 Қовун-қовундан ранг олади, деганларидек,  Т.Жасуровнинг ён қўшниси Козим Чориев ҳам ўзбошимчалик билан  ноқонуний қурилган бинонинг ёнидан жами 50 кв.м ер майдонида қурилиш ишларини бошлаб юборади. Бу эса кўчадан фойдаланувчи маҳаллий аҳоли учун ноқулайликларни юзага келтиради.

Ушбу қурилган ноқонуний қурилмаларни бузиш масаласи фуқаролик ишлари бўйича Қумқўрғон туманлараро судида кўриб чиқилиб, ўзбошимчалик билан қурилган биноларни жавобгарлар ҳисобидан буздириш белгиланади.

Мазкур суднинг ижро ҳужжатлари Мажбурий ижро бюроси Жарқўрғон  туман бўлими иш юритувига қабул қилиниб, ноқонуний қурилмаларни бузиб олишлари учун жавобгарларга ихтиёрий муддат берилган бўлса-да, ижроси таъминланмаганлиги сабабли жами 3 миллион 150 минг сўм ижро йиғими қўлланилди. Шундан сўнг, Бюронинг туман бўлими томонидан мажбурий ижро ҳаракатларига киришилиб, кўчанинг муҳофаза ҳудудида ўзбошимчалик билан ноқонуний қурилган бинолар бузиб ташланди.

Худойберди Ражабов,Бюронинг Жарқўрғон туман бўлими бошлиғи ўринбосари.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan