ЎЗБЕКИСТОН

Термизда “Имом Бухорий, Доримий ва Термизий: муҳаддисликнинг Мовароуннаҳр мактаби” мавзусидаги халқаро илмий конференция ўз ишини бошлади

Конференцияни Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Музаффархон Жониев очиб берди. Унда Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Давронбек Махсудов, Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов, Жазоир Ислом фанлари ва цивилизацияси тадқиқотлари маркази директори Аҳмад Бенсағир сўзга олиб, мамлакатимизда илм-фанни ривожлантиришга қаратилган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятига тўхталиб ўтдилар ҳамда конференция иштирокчиларига муваффақиятлар тилади.

Конференцияда Ҳаким Термизий авлиёлик назариясининг асосчиси эканлиги Марокашлик олим томонидан эътироф этилди.

Шунингдек, конференцияда “Ҳанафий усулида ҳадис истилоҳлари – Косоний мисолида”, “Халқаро илмий–тадқиқот марказлари муштарак мақсад йўлида”, “Имом Доримий ва Имом Буҳорий ўртасидаги илмий алоқалар”, “Имом Мотуридий “Таъвилот-ул Қуръон” асарида ҳадислардан фойдаланиш услублари” мавзусидаги маърузалар тингланди.

Маълумот ўрнида,  халқаро илмий конференция 2 та шуъбага бўлинган ҳолда иш олиб бормоқда.

Иккинчи шуъбада Қирғизистон Қуръон ўрганиш маркази директори Алишер Собиров сўз олиб Доримийнинг «Сунан»и бир қанча тадқиқотчилар томонидан Ибн Можа ўрнига 6-ишончли тўплам сифатида эътироф этилишини алоҳида такидлади. У ўз маърузасида Қирғизистонда Мотуридийнинг «Китоб ат-тавҳид» асари қирғиз тилига таржима қилинганлигини айтиб ўтди .

Конференцияда Туркиялик Чанкири Каратекин университети профессори Абдусалам Арвас ҳам маъруза қилди. Унда Имом Термизийнинг «Сунани Термизий» асари ҳақида Туркия диёнат вақфи томонидан тайёрлаган энциклопедияда кўплаб маълумотлар берилганлиги қайд этилди.

Ҳадис илми мактаби ректори Олимхон Юсупов ўз маърузаларида Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳуга қилинган туҳматларни бартараф қилишда тарихий манбалар асосида замонавий тадқиқотлар қиёсий таҳлил қилди.

Конференция иши давом этмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan