ЎЗБЕКИСТОН

Бойсунда «Бойсун баҳори» халқаро фольклор фестивали бошланди

Тамаддун бешиги, тилсимотлар маскани Бойсун 2001 йилда ЮНЕСКО томонидан “Инсониятнинг оғзаки ва номоддий мероси дурдонаси” сифатида эътироф этилиб, 2008 йилда Инсониятнинг номоддий маданий мероси репрезентатив рўйхатига киритилган.

Таъкидлаш жоизки, бу йилги фестивалга тайёргарлик кўриш ва ўтказишга доир ишлар ҳар қачонгидан юқори савияда амалга оширилди. Хусусан, тумандаги Паданг қишлоғи кенгликларига юздан ортиқ ўтов тикилди. Маҳаллий аҳоли ва хорижий сайёҳларга кўтаринки кайфият улашувчи бир-биридан қизиқарли тадбирлар режаси ишлаб чиқилди. Ҳар бир ҳудудга хос қадрият, урф-одат ва анъаналарни кенг намойиш этиш мақсадида халқ амалий санъати ва ҳунармандчилиги, миллий таомлар, либослар кўргазмалари ташкил этилиб, халқ ансабллари ва бадиий жамоалари, бахши-оқинлар чиқишлари ҳамда анъанавий майдон томошаларига кенг ўрин берилди.

Айни вақтда эса “Бойсун баҳори” халқаро фольклор фестивали дунёнинг турли давлатларидан хорижлик ҳамда юртимиз ҳудудларидан ташриф буюрган меҳмонлар нигоҳида.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan