ХАБАРЛАР

Сурхондарёда рейд тадбирлари давом этмоқда

Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилояти бошқармаси ва Ички ишлар органлари Йўл ҳаракати хавсизлиги ходимлари билан ҳамкорликда муқаддам йўл ҳаракати қоидаларини бузиб, жарималарни ўз вақтида тўлашдан бўйин товлаган қарздорларнинг автотранспорт воситаларини аниқлаш ва қарздорликларни ундириш борасида рейд тадбирлари олиб борилмоқда.

Вилоятда 15 ноябрь куни бошланган рейд тадбирлари давомида жами 220 дан ортиқ қарздорларга тегишли автотранспорт воситалари аниқланиб, вақтинча сақлаш учун жарима майдончаларига жойлаштирилди.

Бюро органлари томонидан ноябрь ойининг ўтган даври мобайнида иш юритувга қабул қилинган мазкур  тоифадаги 5243 та ижро ҳужжатлари юзасидан 1 млрд. 871 млн. сўм қарздорлик ундириб олиниши таъминланди. Ўз навбатида ушбу ундирилган пул маблағларининг тенг ярми кам таъминланган аҳолини қўллаб қувватлаш мақсадида махсус дафтарлар жамғармасига йўналтирилади.

Бу каби рейд тадбирлар вилоят бўйлаб давом эттирилмоқда.

Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилояти бошқармаси

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan