ХАБАРЛАР

Тошкентда 8 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Тошкент шаҳар Учтепа туманида 8 та машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабар берди. 

Хабарда айтилишича, 31 май куни соат 21:00 ларда Учтепа тумани ТҲАЙ – Заргарлик кўчалари кесишган чорраҳада 8 та транспорт воситаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси кузатилган. Хусусан,

  • «КАМАЗ» юк машинаси;
  • Lacetti автомашинаси;
  • Spark автомашинаси;
  • Lacetti автомашинаси;
  • Spark автомашинаси;
  • Lacetti автомашинаси;
  • Nexia-3 автомашинаси;
  • Matiz автомашиналари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

ЙТҲ оқибатида Lacetti автомашинаси ҳайдовчиси тан жароҳати олиб, шифохонага олиб кетилган. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан дастлабки суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan