ДУНЁ

Россияда коронавирусга чалиниш кўпаймоқда

Россияда 6 ноябрдан 12 ноябргача бўлган даврда коронавирус билан касалланиш 22,8 фоизга ошди, 70 та ҳудудда ўсиш қайд этилди. Бу ҳақда “РБК” хабар берди.

Ҳозирда 41 мингдан ортиқ одам касалланган, 5,5 мингга яқини касалхонага ётқизилган. Касалхонага ётқизилганлар сони аввалги ҳафтага нисбатан 8,5 фоизга ошган, 76 нафар бемор вафот этган.

“Ўтган ҳафтада ҳар 100 минг аҳолига тўғри келадиган коронавирус инфекцияси билан касалланиш даражаси 29,63 нафарни ташкил этган. Бу аввалги кўрсаткичдан 22,8 фоизга юқори. 70 та ҳудудда, жумладан, 24 та ҳудудда касалланишнинг ўсиши республика бўйича ўртача кўрсаткичдан ошган”, — дейилади хабарда.

14 ноябрь ҳолатига кўра, коронавируснинг 285 мингдан ортиқ геномик кетма-кетлиги ВГАРус маълумотлар базасига юкланган, омикрон геновариантининг кетма-кетлиги устунлигича қолмоқда. “Роспотребнадзор” мамлакат пандемиянинг янги тўлқинига тайёрлигини таъкидлади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan