ЖАМИЯТ

Ўзбекистонда октябрда инфляция 1 фоизга ўсди

Ўзбекистонда 2023 йилнинг октябрь ойида истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар ўртача 1 фоизга ошди. Бу ҳақда Статистика агентлиги xaбар берди. 

Маълумотларга кўра, октябрь ойида истемол нархлари индекси таркибида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ўртача 1,3 фоизга, ноозиқ-овқат товарлари 1 фоизга ва аҳолига пуллик хизматлар кўрсатиш нархлари ўртача 0,7 фоизга ошгани кузатилган.

Истеъмол секторидаги нархларнинг йиллик ўсиш даражаси 9 фоизга етган. Йил бошидан буён истеъмол секторидаги нархлар индекси ўртача 6,2 фоизга ўсган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan