ЖАМИЯТ

Президент маслаҳатчиси Миробод тумани ҳокими ва сектор раҳбарлари билан «Яшил макон» умуммиллий акцияси доирасида лола дарахтини экди

Бугун, 23 октябрь куни Миробод туманида бўлиб ўтган саф йиғинидан сўнг Президент маслаҳатчиси Ғофуржон Мирзаев, туман ҳокими Анвар Сайфутдинов, сектор раҳбарлари 2-сонли оилавий поликлиника ҳудудида дарахт кўчатини экишди.

“Яшил макон” умуммиллий акциясининг кузги мавсумига старт берилганидан буён туманда 13 мингдан зиёд кўчатлар экилди.

Азиз ҳамюртлар!

◾️ Сафимизга қўшилинг ва юртимизни яшил маконга айлантириб, ўзимиз учун, болалар, фарзандлар, келажак авлодлар учун бир мисқол тоза ҳаво, бир чимдим соя яратайлик.

◾️ Бу иш сизу бизнинг қўлимиздан келадиган ва бажаришимиз зарур бўлган ишлардир.

Кўчат ўтқазиб, юртни обод қилишдек хайрли ишда четда турманг, азиз ватандошлар!

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan