ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Сурхондарёда қизил китобга киритилган 611 туп тожик ковраги кесиб ташланди

Сурхондарё вилояти Узун тумани «Боботоғ» давлат ўрмон хўжалигида ўтказилган назорат тадбирлари давомида ўрмон хўжалигининг «Файзова» бўлими, 6-айланма 7-кварталининг «Арчабулоқ» массиви ҳудудида табиий ҳолда ўсадиган тожик ковраги ўсимлигига кўп миқдорда зарар етгазилганлиги аниқланди. Бу ҳақда Экология вазирлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Унга кўра, ўрганишлар натижасида ўрмон ходимларининг ўз ишига маъсулиятсизлик билан ёндашиши оқибатида ҳудуддаги Қизил Китобга киритилган 611 туп тожик ковраги ўсимлиги ноқонуний тарзда кесиб олинганлиги ва бу билан табиатга 302 миллион 445 минг сўм зарар етказилганлиги маълум бўлди.

Иш юзасидан тўпланган ҳужжатлар ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш учун туман прокуратурасига юборилди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan