14-15 сентябрь кунлари Душанбе шаҳрида Марказий Осиёнинг бешта давлати раҳбарларининг бешинчи маслаҳат учрашуви бўлиб ўтади.

Саммитда ҳужжатлар тўплами имзоланиши режалаштирилган бўлиб, улардан энг муҳими давлат раҳбарларининг якуний декларацияси бўлади.
Аввалроқ Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги Душанбе ҳам маслаҳат учрашуви доирасида 12 та қўшимча тадбир, жумладан, иқтисодий форум, олимлар форуми, фаол аёллар учрашуви, маданий дастур ва беш кишилик миллий таомлар кўргазмасини ўтказишни таклиф қилганини маълум қилганди.
Шу билан бирга, Душанбе шаҳрида Оролни қутқариш халқаро жамғармаси Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси режалаштирилган бўлиб, унинг якунлари бўйича бир қанча қарорлар имзоланиши керак.
Қайд этилишича, бугун Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг маслаҳат учрашуви доирасида минтақадаги бешта давлат транспорт вазирлари иштирокида учрашув бўлиб ўтади.