ХАБАРЛАР

ЙПХ ходимлари дислокациядан ташқарида фаолият юритиши мумкин эмас

ЙПХ ходими ўзига бириктирилган ҳудуд дислокациясидан ташқарида қоидабузарликлар бўйича маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённомалар расмийлаштириши тақиқланади.

ЙПХ ходими томонидан ўзига бириктирилган ҳудуд дислокациясидан ташқарида расмийлаштирилган баённомалар юридик кучга эга бўлмайди ва ҳуқуқий оқибатлар келтириб чиқармайди.

ЙПХ ходими фақат йўл транспорт ҳодисалари, йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид солувчи, авария ҳолатини юзага келтириши мумкин бўлган қоидабузарликлар аниқланганда дислокациясидан ташқарида ҳам маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённомалар расмийлаштириши мумкин.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan