TA'LIM

Контракт тўлашнинг сўнгги муддати қачон?

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб, олий таълим муассасалари талабаларига тўлов-контракт миқдорларини ўқув йили давомида тенг улушларда тўрт бўлиб тўлаш имконияти берилган эди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабарига кўра, талабалар контрактни қуйидаги муддатларда бўлиб тўлашлари мумкин:

белгиланган тўлов миқдорининг камида 25 фоизини талабаликка тавсия этилган абитуриентлар учун 15 сентябргача (ёки Давлат қабул комиссияси белгилаган муддатгача) ҳамда иккинчи ва ундан кейинги босқич талабалар учун 1 октябргача (ёки ОТМ раҳбарияти узайтирган муддатгача);

белгиланган тўлов миқдорининг камида 50 фоизи 1 январгача, 75 фоизи 1 апрелгача ва 100 фоизи 1 июлгача (ёки ОТМ раҳбарияти узайтирган муддатларгача);

хорижий фуқаролар учун ОТМ раҳбарияти белгилаган муддатларгача;

Асос: Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-5953 сонли фармони

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan