ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Ишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

ДХХ Сурхондарё вилоят бошқармаси ҳамда Департаментнинг вилоят бошқармаси ходимлари ҳамкорликда фуқаро Н.Н.нинг аризаси юзасидан тезкор тадбир ўтказилди.

Маълум бўлишича, Термиз тумани истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини химоя қилиш жамияти мутахассиси С.С. ва Термиз тумани ҳокимлиги маърифат ва маънавият бўлими мутахассиси А.Х.лар ўзаро тил бириктириб, фуқаро Н.Н.дан вилоят маърифат ва маънавият бўлими ходимлари орқали ишга киритиш учун 500 АҚШ доллари микдорида пул маблағлари сўрайди.

Улар фуқаро Н.Н.дан ҳозирги курс бўйича АҚШ долларини сўмдаги эквиваленти ҳисобида 5 млн. 600 минг сўм бўлишини билдириб, шундан 700.000 сўм пулларни С.С. ўзининг пластик картасига тушириб олиб, қолган 4 900.000 сўм пулларни туман ҳокимлиги биноси ёнида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-кисми банди ва 28-211-моддаси 1-кисми билан жиноят иши кўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan