TA'LIM

Ўтган 7 йилда 5 140 та мактабда қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилди – Саида Мирзиёева

Саида Мирзиёева таълим соҳасида ҳақида фикр билдирди.

«Ҳаммамизга маълумки, таълим соҳасида қиладиган ишлар ҳам, йиллар давомида ечимини кутиб чарчаган муаммолар ҳам, оддий ичимлик сувидан тортиб, иситиш мосламалари-ю, санитар шароитлари йўқ мактаблар қанча. Афсуски, мактаблар қурилиши янги туғилаётган болаларга етиб улгурмаяпти. Ҳозирда 1 миллион 200 минг ўқувчи ўрнига эҳтиёж бор.

Ўтган 7 йилда 5 140 та мактабда қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилди. Ўқитувчиларнинг ойлик маошлари кўтарилди. Миллатимиз пахта қуллигидан озод этилди. Ўқитувчиларни мактабга қайтариш Президентимизнинг армони ва орзуси эди. Бугун ўқитувчи дарсда.

Энди уларга тажриба, билим ва ўқитиш учун дастурлар, методика ва дарсликлар керак.

Бу йил бошланғич синф ўқувчиларининг дарсликлари тубдан янгиланяпти. Ҳозирда 5–11 синфлар учун дарсликлар яратиш ишлари бошланди.

Шу билан бирга янги методика асосида Тошкентда 300 нафар илғор педагог ўз малакасини оширди.

Умид қиламанки, устозларимиз замонавий билим ва қўникмаларни қунт билан ўзлаштириб, қолган ҳамкасбларига ҳам уларни етказишади».

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan