ЎЗБЕКИСТОН

Сурхондарёда ғалладан бўшаган ерларни ёқиб юборган фермер хўжаликлари аниқланди

Сурхондарё вилояти Экология бошқармасининг тезкор гуруҳи томонидан Қумқўрғон туманида ўтказилган назорат тадбирлари давомида бир қанча фермер хўжаликларида ғалладан бўшаган ер майдонларини ёқиб юборганлик ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Ахборот хизмат хабар бермоқда 

Қумқўрғон туманида фаолият юритаётган “Бўстон Фирдавс”, “Ҳожимурод Маматрайим”, “Элсевар Нурли Замин”, “Какайди пахтакор”, “Эшқобил Ҳожимурод” ва “Зилола-Руслан” фермер хўжалигига қарашли ғаладан бўшаган 55 гектар ер майдони фермер хўжалиги раҳбарлари томонидан такрорий экин экиш мақсадида ёқиб юборилган.

Юқоридаги барча ҳолатлар бўйича МЖтКнинг 88-моддаси 3-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Қумқўрғон туманида аниқланган ғалладан бўшаган ер майдонларини ёқиб юборганлик ҳолати бўйича табиатга етказилган зарарнинг умумий миқдори 106 миллион 074 минг сўмни ташкил этди. Етказилган зарар ҳуқуқбузарлардан ундирилади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan