
Кения полицияси тарафдорлари ўзларини очликдан ўлдирадиган диний секта устидан олиб борилаётган тергов доирасида яна 12 нафар жасадни эксгумация қилди. Вафот этганлар сони 372 нафарга етди, дея хабар беради Anadolu.
Эксгумация операциянинг тўртинчи босқичининг учинчи куни бўлиб ўтди.
Полиция маълумотларига кўра, жорий йил апрель ойидан бери пастор Пол Маккензи бошчилигидаги сектадан 95 киши қутқарилган. Очликнинг оғриқли тажрибасидан омон қолган бу одамларга энди жамиятга қайта интеграциялашуви учун зарур ёрдам ва ғамхўрлик кўрсатиляпти.
Аввалроқ Кения ички ишлар вазири Китуре Киндики сектага одамларни йўллашига рухсат берган ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари жавобгарликка тортилишини айтган эди.
Расмийлар 40 та янги оммавий қабрларни топди.
Кениядаги «Хушхабар» халқаро черковга раҳбарлик қилувчи Маккензи сектаси фаолиятини текшириш доирасида апрель ойининг ўрталаридан бери Килифи округидаги Шакаҳол ўрмонида юзлаб жасадлар топилди.
Қурбонларнинг баъзиларида ички аъзолар йўқ бўлган, бу ҳам инсон аъзолари савдосига шубҳа уйғотади.