Сурхондарё вилоят прокурори Садриддин Турдиев Денов туманидаги 82-мактабда ташкил этилган 610-сайлов участкасида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови жараёнида овоз берди.
Маълумот учун, мазкур сайлов участкасида 1866 нафар фуқаролар
ўз истак-иродасини эмин-эркин ифода этиб, иштирок этади. Сайлов куни ўз яшаш жойида бўлмаган фуқароларнинг 92 нафари муддатидан олдин овоз беришди.
Шунингдек, 610-сайлов участкасида биринчи маротаба сиёсий жараёнларда овоз берувчи ёшлар 23 нафарни ташкил этади.