ЎЗБЕКИСТОН

Сенат Солиқ кодексига киритилаётган ўзгартиришлар билан қатор имтиёзларни маъқуллади

Қонун билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан бериладиган бюджет субсидиялари жами даромад таркибига киритилмаслиги назарда тутилмоқда.

Сенатнинг иккинчи ялпи ялпи мажлисида «Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Мазкур Қонун билан Солиқ кодексига қўшимча манбалардан даромад олувчи бюджет ташкилотлари учун белгиланган солиқ ставкаларининг амал қилишини 2027 йилнинг 1 январигача узайтириш, шунингдек жами даромаднинг чегаравий миқдорини 5 млрд сўмдан 10 млрд сўм этиб белгиланиши, ушбу даромад мавжуд бўлганда солиқ тўловчилар ҳар ойлик бўнак тўловларини тўлиқ чорак ўтганидан кейин тўлашини назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.

Қонун билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан бериладиган бюджет субсидиялари жами даромад таркибига киритилмаслиги назарда тутилмоқда.

Бундан ташқари, ўз маблағлари ҳисобидан нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотларининг биноларини қуриш билан боғлиқ бўлган харажатларга нисбатан фойда солиғи бўйича вақтинчалик солиқ имтиёзлари берилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан тасдиқланадиган рўйхат бўйича протез мосламалари ва уларнинг бутловчи, эҳтиёт қисмларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган вагонлар (контейнерлар) операторларининг темир йўл транспортида ташиш жараёнида вагонларни (контейнерларни) ижара шартлари асосида фойдаланишга бериш бўйича хизматлар кўрсатиш айланмаси қўшилган қиймат солиғини тўлашдан вақтинчалик озод қилинмоқда.

Мажлисда мазкур Қонун сенаторлар томонидан қизғин муҳокама қилинди ҳамда таълим тизимини такомиллаштириш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш ва аҳолига кўрсатилаётган транспорт хизматлари сифатини оширишда муҳим аҳамият эга эканлиги алоҳида таъкидланди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan