
Куни кеча илк бор оналик бахтига муяссар бўлган Фазилат Тиллабоева Шўрчи туманининг “Хайраобод” маҳалласида яшайди.
– Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови юртимизда энг муҳим сиёсий тадбир бўлиб, эртанги кунимизни, мамлакатимиз ривожи ва халқимиз фаровонлигини белгилаб беради, – дейди Фазилат Тиллабоева. – Қолаверса, ушбу тадбирда ҳар бир фуқаромиз фаол иштирок этиб, ўз ҳуқуқидан фойдаланган ҳолда ўзи муносиб деб билган номзодни қўллаб-қувватлаши керак.

Дарвоқе, куни кеча оналик бахтига муяссар бўлган 70 нафар аёлларимиз сайловда фаол иштирок этиб, муддатидан олдин муносиб номзодга овоз беришди.