ЎЗБЕКИСТОН

Байрам кунлари вилоятларга самолётларда етказиладиган йўловчиларнинг сони 12 400 дан 18 200 тага етказилади

 Жорий йил 28 июнь – 2 июль кунлари аҳолининг “Қурбон ҳайити” байрамини кўтаринки руҳда ўтказиши ва республика бўйлаб саёҳат қилиши, йўловчиларнинг ўз манзилларига хавфсиз етиб олишини таъминлаш мақсадида Транспорт вазирлиги соҳа ташкилотлари билан ҳамкорликда тегишли чораларни амалга оширмоқда.

Қайд этилишича, “Uzbekistan Airways” компанияси томонидан 26 июндан 3 июлга қадар қўшимча рейслар ташкил этиш ҳамда А-320 туридаги 150 ўринли ҳаво кемаларини А-321 туридаги 180 ўринли, В-767 турдаги 246 ўринли бортларни А-330 турдаги 264 ўринли ўринли ҳаво кемаларига алмаштириш орқали авиакомпания томонидан Тошкент-Урганч (17 та), Тошкент-Нукус (15 та), Тошкент-Бухоро (8 та), Тошкент-Самарқанд (6 та), Тошкент-Термиз (5 та), Тошкент-Наманган (2 та), Тошкент-Фарғона (4 та), Тошкент-Қарши (1 та) йўналишларида авиақатновлар амалга оширилиб, ҳар икки томонга бажарилган қатновларда хизмат кўрсатиладиган амалдаги йўловчилар сони жами 12 400 дан 18 200 тага етказилиши белгиланган.

“Silk Avia” авиакомпанияси томонидан Тошкент-Бухоро (5 та), Тошкент-Самарқанд (4 та), Тошкент-Қарши (3 та), Тошкент-Навоий (2 та), Тошкент-Наманган (2 та), Тошкент-Нукус (3 та), Тошкент-Термиз (4 та), Тошкент-Урганч (3 та), Тошкент-Фарғона (3 та), Фарғона-Урганч (1 та), Фарғона-Бухоро (1 та), Бухоро-Урганч (1 та) йўналишларида авиақатновлар амалга оширилиб, ҳар икки томонга амалга ошириладиган рейсларда 4 608 та йўловчига хизмат кўрсатилади.

“Qanot Sharq” авиакомпанияси томонидан Тошкент-Бухоро (1 та), Тошкент-Фарғона (1 та), Тошкент-Самарқанд (1 та) йўналишларида авиақатновлар амалга оширилиб, ҳар икки томонга амалга ошириладиган йўналишларда 1044 та йўловчига хизмат кўрсатилади.

“My Frieghter” (Centrum-Air) авиакомпанияси томонидан
Тошкент-Бухоро (1 та), Тошкент-Термиз (1 та), Тошкент-Самарқанд (1 та) йўналишларида авиақатновлар амалга оширилиб, ҳар икки томонга амалга ошириладиган йўналишларда 1080 та йўловчига хизмат кўрсатилади.

“Uzbekistan Airways” авиакомпанияси

27 июнь куни Тошкент – Урганч – Тошкент (2 та), Тошкент – Нукус – Тошкент(1 та), Тошкент – Термиз – Тошкент (1 та) йўналишларида қўшимча парвозлар амалга оширилади.

27 июнь куни Тошкент – Урганч – Тошкент (2 та), Тошкент – Нукус – Тошкент(1 та), Тошкент – Термиз – Тошкент (1 та) йўналишларида қўшимча парвозлар амалга оширилади.

28 июнь куни эса Тошкент – Термиз – Тошкент (1 та), 30 июнь куни эса Тошкент – Урганч – Тошкент (1 та) йўналишида қўшимча қатнов бажарилиши режалаштирилмоқда.

28 июнь куни эса Тошкент – Термиз – Тошкент (1 та), 30 июнь куни эса Тошкент – Урганч – Тошкент (1 та) йўналишида қўшимча қатнов бажарилиши режалаштирилмоқда.

2 июль куни Тошкент – Бухоро – Тошкент (1 та) йўналиши бўйича қўшимча авиақатнов амалга оширилади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan