Uncategorized

Куз-қиш мавсумига ҳозирдан тайёргарлик авжида

Сурхондарё вилояти бўйича жорий куз-қиш мавсуми учун бюджет ташкилотларини 38 минг 538 тонна маҳаллий кўмир билан таъминлаш режалаштирилган.

Аҳоли ва ташкилотлар талаби асосида “Кўмир таъминот” МЧЖ вилоят филиали томонидан бу соҳада қилинаётган ишлар сабаб муассасаларга ҳар куни 800 тоннадан 1200 тоннагача кўмир махсулоти етказилиб берилмоқда.

Бу каби вилоятда ушбу соҳада амалга оширилаётган ишлар билан таништириш мақсадида уюшманинг вилоят бўлими билан ҳамкорликда вилоят Матбуот уйида матбуот анжумани ва пресс тур ташкил қилинди. Даставвал журналистлар ва блогерлар учун ташкил қилинган матбуот анжуманида “Кўмир таъминот” МЧЖ Сурхондарё вилоят филиали вакиллари бюджет ташкилотларини 2023/2024 йиллар куз қиш мавсуми учун маҳаллий кўмир билан таъминлаш даражаси ва соҳадаги ютуқ ҳамда камчиликлар борасида қилинган ишлар ҳақида маълумот беришди.

Шундан сўнг оммавий ахборот воситалари ходимлари учун вилоятдаги кўмир омборларига пресс-тур ташкил қилинди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan