Uncategorized

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси шарафланди

Бугунги кунда Сурхондарё вилоятида истиқомат қилиб келаётган иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари 27 нафарни, фронт орти меҳнат фахрийлари 1895 нафарни, юз ёшдан ошган фуқаролар 101 нафарни ташкил этади.
9 май –Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари Термиз шаҳри “Гулираъно” маҳалласида истиқомат қилувчи 96 ёшли Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Шерали ота Ҳайдаровнинг хонадонида бўлиб, унинг ҳолидан хабар олдилар.


Уруш даҳшатлари ва қийинчиликларини бошидан ўтказган отахон ўзининг ҳаёт йўли ҳақида ҳикоя қилди. Жанг майдонларида мардларча ҳалок бўлган сафдошларини ёдга олиб, хотираларини сўзлаб берди. Бугунги тинч ва осойишта, фаровон ҳаётга шукрона келтирди. Юртимиз равнақи ва хотиржамлигини тилаб, дуога қўл очди. Ташриф буюрган ҳарбий хизматчилар отахонни байрам билан муборакбод этиб, совғалар тақдим этишди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan