Сўнги йилларда мамлакатимизда соғлиқни сақлаш соҳасини тубдан такомиллаштириш, аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш ва уларга зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ташкил этилмоқда.

Ҳусусан, Ангор тумани Каттақум маҳалласи аҳолиси чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.
Маҳаллада жами 256 та хонадон, 1032 нафар аҳоли яшайди, улардан 583 нафари аёллар, 449 нафар эркакларни ташкил этади.

Куни кеча тумандаги даволаш-профилактика муассасаларидан жалб қилинган 10 нафар малакали мутахассислар, тиббий бригада ва маҳаллий тиббиёт ходимлари иштирокида профилактик тиббий кўриклар, скрининг дастурлари ва соғломлаштириш тадбирлари ўтказилди.

Тиббий кўрикдан жами 106 нафар аҳоли тиббий текширувдан ўтказилдиб, натижасига кўра 56 нафар аҳолида турли касалликлар аниқланди, шундан 56 нафар беморларга амбулатор муолажалар тавсия этилди.